Спорт | 21:35 / 24.03.2018
5391
1 дақиқада ўқилади

Истеъфога чиқарилгани айтилган «Қизилқум» мураббийи ишини давом эттирадиган бўлди

Суперлиганинг 3-тур доирасидаги «Насаф»га карши баҳсдан кейин истеъфо чиқмокчи бўлган Ҳамиджон Актамов клубдаги ишини давом эттиради. Бу ҳақда «Қизилқум» матбуот хизмати Tribuna.Uz‘га маълум қилди.

Олдинроқ клуб матбуот хизмати томонидан 3-тур беллашувидан кейин «Қизилқум» бош мураббийи истеъфо берганлиги ҳақида хабар тарқатилганди. Аммо бу хабар ўз тасдиғини топмади ва мутахассис булажак уйинларда хам жамоани бошқаришда давом этади.

«Қизилқум» матбуот хизмати тушунмовчилик учун  мухлислардан узр сўрайди», дейилади клуб баёнотида.

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид