Ўзбекистон | 21:07 / 24.03.2018
7486
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонлик дипломатлар Тошкент-Чимкент веломарафонида иштирок этишди

Фото: nuz.uz

Ўзбекистондаги Қозоғистон элчихонаси дипломатлари Тошкент-Чимкент веломарафонида иштирок этишди. Бу ҳақда Nuz.uz ёзмоқда. Маълумотларга кўра, 24 март куни Чимкент акимати ташаббуси ва Ўзбекистондаги Қозоғистон элчихонаси қўллаб-қувватлови билан мазкур марафон ташкиллаштирилган.

Расмий маросимга Тошкентдаги Қозоғистон элчихонаси олдида қад ростлаган, қозоқ миллатининг миллий қаҳрамонларидан бири Абай Қўнонбоев ҳайкали ёнида старт берилди. 

Маълумотларга кўра, мазкур маросимга Жанубий Қозоғистон области акими Ерболом Садиров бошчилигидаги делегация ҳам ташриф буюрган. Бундан ташқари, ушбу марафонда Ўзбекистон томонидан расмий шахслар, пойтахт аҳолиси ва қозоқ диаспораси вакиллари ҳам иштирок этган. Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаев барчани Наврўз билан қутлаб, икки мамлакатнинг бундан кейинги ҳамкорлигига муваффақиятлар тилади.


Веломарафонда Қозоғистоннинг 111, Ўзбекистоннинг эса 40 нафар велосипедчиси қатнашди. Улар биргаликда 125 километрли масофани босиб ўтишлари керак бўлади.

Фото: nuz.uz
Фото: nuz.uz
Фото: nuz.uz
Фото: nuz.uz
Фото: nuz.uz
Фото: nuz.uz
Название
Фото: nuz.uz
Фото: nuz.uz

 

Мавзуга оид