Ўзбекистон | 12:33 / 22.03.2025
1467
3 дақиқада ўқилади

Дипломатлар ўзбек халқини Наврўз айёми билан табриклади

21 март куни «Янги Ўзбекистон» боғида Наврўз байрами тантанаси бўлиб ўтди. Унда қатнашган хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, жумладан АҚШ, Буюк Британия, Озарбойжон ва Беларусь элчилари ўзбек халқини байрам билан табриклади.

Фото: Kun.uz

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник ўзбек халқини Наврўз айёми билан табриклади.

«Аввало, Ўзбекистон президенти ва ҳукуматининг мамлакатда кенг қамровли ва ортга қайтмас ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган фаолияти мени ҳайратда қолдирди. Биз иқтисодиётнинг жадал ривожланиши, шунингдек, Ўзбекистонни савдо ва инвестициялар учун истиқболли йўналиш сифатида кўраётган Америка компанияларининг қизиқиши ортиб бораётганини кўряпмиз.

Наврўз нафақат янгиланиш ва фаровонлик тимсоли бўлган ажойиб баҳор байрами, балки эришилган ютуқларни нишонлаш учун муҳим фурсатдир. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон фуқароларига Наврўз байрами файзли бўлишини чин қалбимдан тилайман!» деган АҚШ элчиси.

Шунингдек, Озарбойжоннинг Ўзбекистондаги элчиси Гусейн Гулиев ўзбек халқини ушбу баҳор байрами билан табриклади.

«Ўзбекистон халқини баҳор, янгиланиш ва бунёдкорлик рамзи – Наврўз олам билан чин қалбимдан табриклайман. Бу ёрқин байрамда ўзбек халқининг улуғворлиги, чуқур анъаналари, матонати ва равнақига интилиши ўз ифодасини топган.

Қардош Ўзбекистон халқига тинчлик, фаровонлик ва янада муваффақиятлар тилайман», дейди элчи.

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тимоти Смарт ҳам ўзбекистонликларни Наврўз айёми билан табриклади.

«Бу ерда бўлиш ва Наврўз байрамини, айниқса, шундай ажойиб даврда нишонлаш мен учун катта шарафдир. Саккиз йиллик ислоҳотлар Ўзбекистон ўз мавқейини мустаҳкамлаш йўлидаги таъсирчан йўлдан далолат беради. Мамлакат жаҳон саҳнасига қандай ишонч билан кириб келаётгани, бутун Марказий Осиё минтақасига наф келтираётгани кишини ҳайратга солади. Айниқса, Ўзбекистоннинг таълим ва маданият соҳасидаги ютуқлари эътиборга лойиқ.

Йилнинг энг севимли байрами – Наврўзни шу ерда, гўзал Янги Ўзбекистонда президент ва дипломатик ҳамжамият билан биргаликда нишонлаш катта шарафдир. Бу воқеа, шубҳасиз, дипломатик тақвимдаги энг муҳим босқичлардан биридир. Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!»

Шунингдек, байрам тадбирларида қатнашган Беларусь элчиси Александр Огородников ҳам ўзбек халқини ушбу баҳор айёми билан табриклади.

«Бугун бу ерда илк бор бўлиб, Наврўз барчани жипслаштириб, қалбларни илиқлик, ёруғлик ва келажакка беғубор ишонч ҳислари билан тўлдирганини кўриб чин дилдан қувондим.

Ўзбекистон, айниқса, иқтисодий соҳада ажойиб ўсишни кўрсатмоқда ва кўплаб давлатлар учун ҳақли равишда намуна бўляпти. Давлат раҳбари раҳнамолигида саноатнинг асосий тармоқларини модернизация ва мустаҳкамлашга қаратилган аниқ ва узоқни кўзлаган ривожланиш стратегияси шакллантирилди. Бугун республикада амалга оширилаётган жадал ўзгаришлар мамлакат раҳбариятининг узоқни кўра билиши, ўзбек халқининг азму шижоатидан далолат беради.

Яшариш, янгиланиш айёми – Наврўз чинакам халқ байрами бўлиб, у ҳақида фақат ҳайрат билан гапириш мумкин. Байрамингиз муборак бўлсин, Ўзбекистон халқи!» дея Беларусь элчисининг сўзларини келтирмоқда Дунё АА. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди