Тошкент шаҳрида 8 июнь куни «Ёшлар кубоги» веломарафони ўтказилади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Қайд қилинишича, шу муносабат билан 8 июнь куни соат 6:00 дан 9:00 га қадар айрим кўчаларда жамоат тартибини сақлаш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида транспорт ҳаракати чекланади.
Жумладан:
- Абай кўчаси ва Абдулла Қодирий кўчаси кесишмасидан Алишер Навоий кўчаси кесишмасигача;
- Ботир Зокиров кўчаси ва Алишер Навоий кўчаси кесишмасидан «Ўзбекистон» метро бекатигача;
- Афросиёб кўчаси «Ўзбекистон» метро бекатидан Нукус кўчаси билан кесишмасигача;
- Нукус кўчаси ва Афросиёб кўчаси кесишмасидан Фарғона йўли кўчаси кесишмасигача;
- Абдулла Қодирий кўчаси ва Фарғона йўли кўчаси кесишмасидан Абай кўчаси кесишмасигача.
Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.














