Жаҳон | 01:00 / 24.03.2018
5909
1 дақиқада ўқилади

Трамп 2018 йил учун АҚШ федерал бюджетини имзолади

Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трамп жума куни 2018 молиявий йил (30 сентябрда тугайди) учун 1,3 триллион доллар миқдоридаги федерал бюджет лойиҳасини имзолагани ҳақида маълум қилди. CNN телеканали жараённи тўғридан-тўғри трансляция қилди. 

"Бу миллий хавфсизлик масаласи билан боғлиқ бўлгани учун ушбу бюджет тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзоладим", - деди у Оқ уйдаги имзолаш маросими вақтида. Шу билан бирга, Америка президенти матнинг кўп жойлари унга ёқмаётганини таъкидлади. 

"Бироқ мен Конгрессга бошқа бундай қонун лойиҳасини имзоламаслигимни айтдим. Мен буни қайтиб амалга оширмайман. Уни ҳеч ким ўқимаган, ёзиб бўлинганига атиги бир неча соат бўлган", - қўшимча қилди Трамп.

АҚШ Конгресси Сенати бюджет тўғрисидаги қонунни жума кунга ўтар кечаси қабул қилди. Агар Трамп уни имзоламаганида АҚШ давлат муассасаларида ишни давом эттиришга маблағ қолмаган бўларди. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид