Трамп нефть нархини ўзгартирмоқчи, у махсус режага ҳам эга – ОАВ
АҚШ президенти Дональд Трамп Жон Болтонни нега миллий хавфсизлик бўйича янги маслаҳатчи этиб танлагани маълум бўлди. CNBC’нинг таҳлилчиларга асосан хабар қилишича, у шу тариқа Эронга босимни оширмоқчи ва нефть жаҳон нархларига таъсир кўрсатмоқчи.
Нашр маълумотларига кўра, Болтон ядровий битим бўйича Эронга босимни кучайтириш тарафдоридир. Хабар қилинишича, АҚШ Эрон билан битимдан чиқиб кетиши эҳтимолга яқин ҳамда Ўрта Шарқдаги вазият янада кескинлашади – бу Эронга ёмон таъсир кўрсатиши мумкин, сўнг эса нефть нархининг ошишига олиб келади.
«Мен Жон Болтондан кўра бошқа янада аниқ ва тушунарли кадр ўзгариши амалга оширилганини мисол сифатида ҳам келтира олмайман. У сиёсатда қарама-қарши ёндашувнинг эски тарафдорларидан бири ҳисобланади», - дея қайд этиб ўтди таҳлилчи Ҳелима Крофт.
Мавзуга оид
16:31 / 09.06.2023
Reuters: Ар-Риёднинг нефть қазиб олишни қисқартириш қарори ОПEК+ давлатлари учун сюрприз бўлди
16:56 / 27.05.2023
Дронлар Россиядаги нефть қувурларига ҳужум қилишда давом этмоқда
23:26 / 15.05.2023
Россия нефтини денгиз орқали ташиш кўрсаткичлари чўққига чиқди — Bloomberg
21:26 / 02.05.2023