Туркманистонда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда
25 март куни Туркманистонда мамлакат парламенти – межлисга сайловлар соат 7.00да бошланди ва соат 19.00гача давом этади.
Парламентдаги 125 та ўринга партиялар ва фуқаролар гуруҳлари томонидан илгари сурилган 284 номзод даъвогарлик қилмоқда. Туркманистонда 3 та партия – Демократик партия, Аграр партия ҳамда Саноатчилар ва тадбиркорлар партияси фаолият юритади.
Мамлакатда 3,2 млндан кўпроқ киши овоз бериш ҳуқуқига эга. Улар 2,6 мингта сайлов участкасида овоз бера олишади. 39 та участка Туркманистоннинг хориждаги элчихона ва консулликларида очилган.
Сайловлар бир мандатли округлар бўйича ўтмоқда. Депутатлар 5 йилга сайланадилар. Овоз беришда иштирок этганларнинг ярмидан кўпроғининг овозини тўплай олган номзодлар ғолиб деб ҳисобланадилар. Парламент сайловлари натижалари сайловлар ўтгандан кейин 7 кундан кеч бўлмаган давр ичида Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинади.
Туркманистонда сайловларда давомат чегараси йўқ, шу сабабли сайловчиларнинг исталган давоматида сайловлар ўтган деб ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:51 / 12.10.2024
Ашхободдаги кўчага президентни даволаган немис шифокорининг номи берилди
13:35 / 08.10.2024
«Аркадаг» қаторасига иккинчи йил очко йўқотмасдан Туркманистон чемпиони бўлди
16:14 / 03.09.2024
“Жаҳаннам дарвозаси”. Туркманистондаги энг диққатга сазовор жойлардан бири бўлган газ кратери ҳақида нималар маълум?
17:24 / 15.08.2024