Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болалар боғчаси ташкил этиш шарти билан сотиладиган давлат активлари бўйича очиқ танлов савдоларига марҳамат
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниш орқали БОЛАЛАР БОҒЧАСИ ТАШКИЛ ЭТИШ шарти билан “нол” харид қийматида сотиладиган давлат активлари бўйича очиқ танлов савдоларига таклиф этади.
Хусусийлаштириш шаклида болалар боғчаси ташкил этиш шарти билан сотилиши белгиланган давлат активларининг дастлабки савдолари 2018 йилнинг 4 апрел куни бўлиб ўтади. Ҳужжатларни қабул қилиш давом этмоқда. Ҳужжатлар яна 6 кун қабул қилинади.
Маълумот учун телефонлар: (0-371) 232-80-25 (0-371) 230-41-73, 230-41-70. Факс: (0-371) 230-41-75
САВДОЛАРГА МАРҲАМАТ ҚИЛИНГ!
Танлов савдоларига қуйидаги давлат активлари қўйилади:

УШБУ ОБЪЕКТЛАР НЕГИЗИДА ФАҚАТ БОЛАЛАР БОҒЧАСИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАЛАБ ЭТИЛАДИ
Инвестиция киритиш мобайнида яратилган ишчи ўринлари, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш йўлга қўйилгандан сўнг кейинги 1 йил давомида сақланади.
Танловда ғолиб деб топилган талабгор шартнома имзолангандан кейин 30 кун муддат ичида танлов объектини мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолатади,
бунда баҳолашга кетадиган сарф харажатлар танлов ғолиби томонидан қопланади.
инвестиция киритиш шарти билан “нол” харид қийматида хусусийлаштиришда инвестор томонидан инвестиция киритиш муддати тугаб, ишлаб чиқариш йўлга қўйилгандан сўнг, хусусийлаштирилган объектининг 60 фоиздан кам бўлмаган ҳудуди (бино ва иншоотлар) ишга туширилган ва ишлаб чиқариш билан банд бўлган бўлиши лозим.
Танлов савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.
Талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлари 2018 йил 4 апрел куни, соат 900 даТошкент вилояти ҳокимлиги биносининг 1-қаватидаги залида очилади.
Танловда қатнашиш учун муҳрлаб қўйилган таклифлар олиш 2018 йил 30 март 1800 да ҳамда танлов бўлиб ўтмагандаоммавий ахборот воситаларида олдиндан эълон қилинган санасидан камида икки иш куни олдин тўхтатилади.
Танлов савдоси ушбу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий савдолар ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари, соат -900 да бўлиб ўтади.
Танлов ҳужжатларида ва қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил: 100060, Тошкент шаҳри, Шаҳрисабз кўчаси, 42-уй манзилида жойлашган
Давлат рақобат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси.
Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили шахсан ёхуд почта орқали ҳудудий танлов комиссиясининг ишчи органига танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатда танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда икки нусхада буюртманома тақдим этади:
нодавлат юридик шахслар учун — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;
жисмоний шахслар учун — паспортининг нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;
бизнес-режа муҳрланган конвертда, шунингдек танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган танлов таклифлари (таклиф қилинган сотиб олиш тўловлари суммаси ва уни тўлаш муддатлари, таклиф қилинаётган инвестиция мажбуриятлари суммаси, унинг шакли, муддати ва киритиш шарти).
Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак
Мурожаат учун манзил100060, Тошкент шаҳри, Шаҳрисабз кўчаси, 42-уй.Маълумот учун телефонлар: (0-371) 232-80-25, 230-41-70.Факс: (0-371) 230-41-80.Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.gki.uz, www.gkitorg.uz, www.tashvil.gov.uz.
Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг
(0-371) 259-21-37 ёки Тошкент вилояти рақобат бошқармасининг (0-371) 230-41-75 рақамли Ишонч телефонларига шунингдек Тошкент вилояти ҳокимлигининг (0-371) 232-80-25 телефон рақамларига зудлик билан хабар беришингиз сўралади.
Савдоларга марҳамат қилинг!
Мавзуга оид
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
08:16 / 02.06.2026
Топ-10: дунё савдосида энг катта улушга эга давлатлар
09:02 / 12.03.2026
Ўзбекистонда хорижий корхоналар асосан савдо соҳасида фаолият юритмоқда
08:00 / 20.02.2026