Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат активлари тажриба тариқасида онлайн-аукционда сотилади ва ижарага берилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат активларини сотишда ва ижарага беришда электрон савдоларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 22 мартдаги №209-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра Тошкент вилоятида давлат активларини электрон савдолар орқали сотиш ва ижарага бериш механизмини эксперимент тарқиасида жорий этиш тўғрисидаги таклиф қабул қилинган ва унга кўра белгиланаётган тартибга мувофиқ Тошкент вилоятида давлат активларини сотиш ва ижарага бериш фақат «электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан «E-IJRO АUKSION» электрон савдо майдончасида онлайн-аукционлар шаклида ташкил этиладиган электрон савдолар орқали:
- 2018 йил 10 майдан бошлаб — хусусийлаштириладиган, шу жумладан, «ноль» харид қиймати бўйича, кўчмас мулк давлат объектлари, шунингдек, масъулияти чекланган жамиятларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) давлат улушларини инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиш шарти билан сотилади;
- 2018 йил 1 июлдан бошлаб — давлат мулки ижарага берилади.
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан биргаликда давлат активларини электрон савдолар орқали сотиш тизимини, унинг Тошкент вилоятидаги самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда, эксперимент якунларига кўра бутун рсепублика бўйлаб босқичма-босқич жорий этиш юзасидан 2018 йил 1 октябргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасига таклиф киритишади.
Мавзуга оид
13:02 / 09.02.2022
Самарқандда икки шахс тадбиркордан онлайн-аукциондан чиқиб кетиш эвазига пул талаб қилишди
21:48 / 06.01.2021
Самарқанд вилоятига тегишли яна бир авторақам онлайн аукционда 250 миллион 875 минг сўмга сотилди
15:51 / 04.01.2021
Самарқанд вилоятига тегишли авторақам онлайн аукционда қарийб 600 миллион сўмга сотилди
20:40 / 27.01.2020