Ўзбекистон | 13:02 / 09.02.2022
1970
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда икки шахс тадбиркордан онлайн-аукциондан чиқиб кетиш эвазига пул талаб қилишди

Улар Каттақўрғон шаҳрида аукционда 5,7 сотих ер майдони нархини сунъий равишда кўтармаслик ва ўйиндан чиқиб кетишлари эвазига аукционда иштирок этаётган корхона раҳбаридан 1000 доллар талаб қилган.

Фото: Shutterstock

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департамент ҳамда ДХХ Каттақўрғон шаҳар бўлимлари томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда аниқланишича, фуқаролар Д.А. ва С.К. олдиндан тил бириктириб, “E-auksion” электрон савдо платформасида онлайн-аукцион савдоларида иштирок этган.

Улар “Гўзалкент” МФЙда жойлашган 5,7 сотих ер майдони бўйича аукционда ер майдони нархини сунъий равишда оширмаслик ва ўйиндан чиқиб кетиш эвазига аукционда иштирок этаётган “М.Б.” оилавий корхонаси таъсисчиси Ш.дан 1 000 доллар талаб қилиб, шундан 500 АҚШ долларини олган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид