Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган телефонни олишга ҳаракат қилган икки шахс ҳалок бўлди, яна бир киши заҳарланди
Иллюстратив фото/deleysk.ru
Наманган вилоятининг Поп туманида фожиа юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, 25 март куни соат 22.00ларда Ойбек МФЙ Бобур кўчасида яшаган, 1986 йилда туғилган Б.Р. уйи ҳовлисида жойлашган ҳожатхонасига тушиб кетган “I Phone” мобиль телефонини олиш мақсадида қўшниси, шу кўча 1985 йилда туғилган Э.Н.ни ёрдамга чақирган.
Б.Р. арқон ёрдамида ҳожатхона ичига тушган ва ҳушини йўқотган, шунда Э.Н. Б.Р.ни қутқариш мақсадида ҳожатхона ичига тушиб у ҳам ҳушини йўқотган, шундан сўнг Б.Р.нинг бирга яшовчи отаси, 1956 йилда туғилган Ҳ.Р. уларни қутқариш мақсадида ҳожатхонага тушган вақтида у ҳам ис газидан заҳарланган.
Э.Н., Б.Р., Ҳ.Р.лар ФВВ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан чуқурдан олиб чиқилганларида Э.Н. ва Б.Р. заҳарланиб воқеа жойида ҳалок бўлгани аниқланиб, Ҳ.Р. эса касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб бормоқда.
Мавзуга оид
11:24 / 23.05.2026
Эҳтиётсизлик оқибати: ҳожатхонага тушиб кетган бола қутқарилди
10:59 / 20.05.2026
Наманганда атрофи очиқ ҳолатда турган трансформатор устига чиққан бола ток уриб вафот этди
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
08:52 / 13.05.2026