Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ашхободда Туркманистон ва Эрон ҳукуматлари ўртасида бир қатор ҳужжатлар имзоланди
27 март куни Ашхободда Туркманистон ва Эрон президентлари ўртасидаги музокаралар якунларига кўра икки давлат ҳукуматлари ўртасида ҳужжатлар имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Гурбангули Бердимуҳамедов ва Ҳасан Руҳоний иштирокида маданият, санъат, фан ва таълим соҳаларида ҳамкорлик дастури; Туркманистон савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Эрон саноат, конлар ва савдо вазирлиги ўртасида ҳамфикрлик меморандуми; Туркманистон ва Эрон қишлоқ хўжалик вазирликлари ўртасида ҳамфикрлик меморандуми; Туркманистон ва Эрон саноат вазирликлари ўртасида ҳамфикрлик меморандуми имзоланган.
Шунингдек, икки давлат ўртасида спорт соҳасидаси ҳамкорлик дастури; божхона ахбороти билан алмашиш бўйича ҳамфикрлик меморандуми; Туркманистон-Эрон амалий кенгашини ташкил этиш ҳақидаги ҳамфикрлик меморандуми; ҳаво транспорти бўйича ҳамфикрлик меморандуми; “Туркманстандартлари” давлат хизмати ва Эрон стандартлар ва саноат тадқиқотлари институти ўртасидаги ҳамфикрлик меморандумини амалга ошириш режаси имзоланган.
Руҳонийнинг Туркманистонга расмий ташрифи якунларига кўра икки давлат етакчиларининг қўшма баёноти қабул қилинган.
Мавзуга оид
21:11 / 25.03.2026
Эрон учун АҚШ тинчлик режасининг 15 та банди маълум бўлди – ОАВ
21:02 / 25.03.2026
Туркия араб давлатларини Эрон билан урушмасликка кўндирмоқчи
20:52 / 25.03.2026
Саудия етакчиси Трампни Эрондаги урушни давом эттиришга ундамоқда – New York Times
19:52 / 25.03.2026