08:41 / 29.03.2018
15739

Нурмагомедов Фергюсонга: Тони, сен бефаҳмлардек гапиряпсан

Фото: РИА Новости

Аралаш услуб бўйича (UFC) россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов америкалик Тони Фергюсон билан жангдан аввалги матбуот анжуманида ушбу баҳс қандай аҳамиятга эга экани ҳақида тўхталиб ўтди. 

«Мен ажойиб ҳолатдаман. Менинг вазним борасида хавотирга тушманг. Бу UFC тарихидаги энг катта жанглардан бирига айланади», - дея Нурмагомедовнинг сўзларини келтиради UFC матбуот хизмати.

Шунингдек, у ўз рақибига мурожаат қилган.

«Тони, очиғини айтганда, сенинг инглиз тилида гаплашишингни тушуниш мушкул. Сен худди бефаҳмлардек гапирасан. Сен нима демоқчи бўлаётганингни тушуниш иложсиз, тинчлан. Сени ҳеч ким тушунмаяпти», - дея қўшимча қилиб ўтган Нурмагомедов.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жанг Лас-Вегасдаги UFC 223 мусобақаси доирасида 7 апрель куни бўлиб ўтади.

Top