Light | 00:16 / 29.03.2018
75034
4 дақиқада ўқилади

Олтиндан қиммат металлар (фотожамланма)

Ҳойнаҳой, калифорний 252 металлининг нархини ҳатто тахминан ҳам айта олмасангиз керак. Бу ажабланарли эмас, зеро қандайдир металлнинг атиги бир грамми 10 миллион долларга баҳоланашини тасаввур қилиш қийин. Металл турининг бу даражада қимматлиги унинг ноёблиги билан изоҳланади. Бутун дунёда атиги 5 грамм атрофидаги калифорний-252'ни топиш мумкин. Калифорний биринчи марта 1958 йилда аниқланган. Металл радиоактивлиги билан ажралиб туради. У парчаланганда улкан миқдордаги энергия ажралади. Қуйида диққатингизга ҳавола қилинадиган металлар у ёки бу жараён учун муҳим аҳамиятга эга. Шуниси қизиқки, биз қиммат ҳисоблайдиган олтин - улар орасида энг арзони.

Олтин

Нархи: бир грамми - 56 доллар

Фото: Life-Pics.ru

Олтин — жуда оғир металл: соф олтин зичлиги 19 621 кг/м'га тенг. Металлар орасида зичлиги бўйича олтинчи ўринни эгаллайди, ундан олдинги ўринларда - осмий, иридий, рений, платина ва плутоний. Олтиннинг юқори зичлиги уни қазиб олиш жараёнини енгиллаштиради.

Родий

Нархи: бир грамми - 58 доллар

Фото: Life-Pics.ru

Родий асосан каталитик конверторларда автомобилнинг углерод чиқиндиларини пасайтириш учун қўлланилади. Бу металл ҳеч қандай биологик аҳамиятга эга эмас. Родий бирикмалари кундалик ҳаётда камдан-кам учрайди ва уларнинг инсон организмига таъсири охиригача ўрганилмаган. Шунга қарамай, улар юқори токсик ва канцероген модда ҳисобланади.

Платина

Нархи: бир грамми - 60 доллар

Фото: Life-Pics.ru

Платина ва унинг қотишмалари заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади. Жаҳон заргарлик саноати йилига 50 тонна атрофидаги платинани истеъмолда қўллайди. Ҳозирда Хитойда умумий массаси 25 тонна бўлган платинадан 10 миллионга яқин заргарлик буюми сотилади.

Плутоний

Нархи: бир грамми - 4000 доллар

Фото: life-pics.ru

Кумуш-оқиш рангдаги оғир нозик радиоактив металл. Даврий жадвалда актиноидлар оиласида жойлашган. Ядровий қурол, атом реакторлари учун ядровий ёқилғи ишлаб чиқаришда ва космик қурилмалар учун энергия манбаи сифатида кенг қўлланилади.

Тритий

Нархи: бир грамми - 30 минг доллар

Фото: Life-Pics.ru

Бир килограмм тритий ишлаб чиқариш 30 миллион долларга тушади. У ёруғлик манбаларида тритий ёритгичи сифатида қўлланилади.

Осмий-187

Нархи: бир грамми - 200 минг доллар

Фото: Life-Pics.ru

Анча мураккаб жараёнлар натижасида олинувчи қимматбаҳо осмий металли етти изотопдан иборат. Ҳар бир изотоп турли масса рақамларига эга - 184 дан 192 гача, 185 ва 191 бундан мустасно. Асосий моддада бу металлнинг ҳар бир тури мавжудлиги тўғридан-тўғри унинг массаси рақами ошишига боғлиқ. Энг оғир 192 изотоп табиий осмий умумий ҳажмининг 41 фоизини эгаллайди, 187 изотоп эса - атиги 1,6 фоизни.

Калифорний 252

Нархи: бир грамми - 27 миллион доллар

Фото: Life-Pics.ru

Ишлаб чиқаришда бу қадар қиммат элемент учун калифорний изотоплари ҳеч қандай амалий қўлланмага эга эмас. У 1958 йилда кашф қилингандан бери бор-йўғи бир марта Ғарбда ишлаб чиқарилган.

Мавзуга оид