19:35 / 29.03.2018
78419

Равшан Эрматов ЖЧ-2018да ишлайдиган бўлди

Фото: AFP 2018/ ODD ANDERSEN

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 мусобақаларида иштирок этадиган ҳакамларнинг якуний рўйхатидан ўрин олди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар тарқатди.

ФИФА томонидан эълон қилинган сўнгги рўйхатдан жами бўлиб 36 нафар ҳакам ўрин олган. Олдинроқ ҳакамлар қўмитаси бошлиғи Массимо Бузакка тахминан 25-28 нафар ҳакам танлаб олиниши, шунингдек видеотакрорлар бўйича ҳам ҳакамлар ишлашини маълум қилганди. Лекин 36 нафар ҳакамларнинг видеоассистент ёки майдондаги ҳакам сифатида ажратиб кўрсатилмаган.

УЕФА - Феликс Брих (Германия), Жунайт Чакир (Туркия), Бьорн Кейперс (Нидерландия), Шимон Марчиняк (Польша), Антонио Мигель Матеу Лаос (Испания), Милорад Мажич (Сербия), Жанлука Рокки (Италия), Дамир Скомина (Словения), Клеман Тюрпен (Франция);

Океания - Мэттью Конгер (Янги Зеландия), Норберт Хауата (Таити);

КОНМЕБОЛ - Жулио Баскуньян (Чили), Энрике Касерес (Парагвай), Андрес Кунья (Уругвай), Нестор Питана (Аргентина), Сандро Риччи (Бразилия), Вилмар Ролдан (Колумбия);

ОФК - Фаҳад ал-Мирдаси (Саудия Арабистони), Алиризо Фағоний (Эрон), Равшан ЭРМАТОВ (ЎЗБЕКИСТОН), Муҳаммад Абдулла Муҳаммад (БАА), Сато Рюдзи (Япония) ва Навоф Шукралла (Баҳрайн);

АФРИКА - Мехди Абид Чареф (Жазоир), Маланг Дидхиу (Сенегал), Бакари Гассама (Гамбия), Геҳад Гриша (Египет), Жанни Сиказу (Замбия), Бамлак Тессема (Эфиопия);

КОНКАКАФ: Хоэль Агилар (Сальвадор), Марк Гейгер, Жейр Марруфо (иккаласи – АҚШ), Рикардо Монтеро (Коста-Рика), Жон Питти (Панама) ва Сесар Артуро Рамос Паласуэлос (Мексика).

Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов шу кунгача 2010 ва 2014 йиллардаги ЖЧда жами 9та ўйинда бош ҳакам сифатида ишлаганди. Бу борада у рекордчи саналади. Ҳеч бир ҳакам ЖЧ тарихида Эрматовдан кўпроқ ўйинни бошқармаган.

Top