Жаҳон | 11:53 / 30.03.2018
8021
1 дақиқада ўқилади

АҚШдаги қирғоқдан XVIII аср кемасининг парчалари топилди

Фото: Instagram/dustindmb

АҚШнинг Флорида штатидаги соҳилбўйида тахминан XVIII асрда қурилган кема парчалари топилди. Бу ҳақда CBS 47 хабар бермоқда.

Сент-Жонс округида яшовчи Жулия Тёрнер ва унинг саккиз ёшли ўғли шундай ноодатий топилмани аниқлади.

Уларнинг сўзларига кўра, аввал пирс (кемалар боғлаб қўйиладиган махсус жой) ёки панжаранинг бир бўлагини топишгани ҳақида ўйлашган, бироқ яқинроқ келишганидан сўнг бу эски кема эканини тушунишди.

«Биз яқинлашиб, текшириб кўрдик ва бу тарихий топилма эканини дарҳол тушундик», - дея айтиб ўтди Тёрнер.

Маҳаллий мутахассисларнинг сўзларига кўра, кема XVIII асрда қурилган. Уларнинг таъкидлашича, бундай парчалар соҳилбўйига жуда камдан кам ҳолатларда чиқиб қолади.

Мавзуга оид