Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Шимолий Корея спорт вазири билан учрашди
Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ва Шимолий Корея жисмоний тарбия ва спорт вазири Ил Гук Ким 30 мартда ХОҚ делегациясининг Пхеньянга ташрифи вақтида учрашув ўтказдилар. Бу ҳақда “Рёнхап” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
“Жисмоний тарбия ва спорт вазири, Шимолий Корея Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Ил Гук Ким Томас Бах бошчилигидаги ХОК делегацияси билан учрашиб, Мансудэ мажлислар залида суҳбатлашди”, деб айтилган хабарда.
Шунингдек, Бах 1989 йилда қурилган, кўп вазифали “Биринчи май стадиони” ва Пхеньяндаги бошқа спорт объектларига ташриф буюрган.
Аввалроқ Бах Шимолий Корея терма жамоасини 2020 йилги Олимпиадада иштирок этишини илгари суришда кўмак бермоқчилигини айтган. 2018 йилги Пёнгчангдаги Олимпиадада ХОҚ шимолий кореялик спортчиларга Олимпиадада иштирок эта олишлари учун қўшимча квоталар берган.
Мавзуга оид
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
20:01 / 01.03.2026
Ахлоққа зид ва ноқонуний. Россия, Шимолий Корея ва Хитой Хоминаийнинг ўлдирилишини қоралади
15:55 / 13.02.2026
Ким Чен Ин қизини ворис сифатида танлаб бўлган – Жанубий Корея разведкаси
21:21 / 26.12.2025