Жамият | 22:55 / 30.03.2018
11234
2 дақиқада ўқилади

Ходимларига 4 кун ишлашга рухсат берган компания самарадорлик ўсишини қайд қилди

Perpetual Guardian бошқарув компаниясининг тажрибаси март ойи бошида бошланган ва апрель ойи охирида якунланади. Компаниянинг 200 нафар ходими беш кунлик ишчи ҳафтаси учун тўлиқ маош олган ҳолатда, жума кунлари дам олиш имконига эга бўлишди.

Компания раҳбари Эндрю Барнснинг сўзларига кўра, ходимлар янада ижобий руҳда ишлай бошлашган, чунки уларда кутилмаганда аввалроқ тугатиш имкони бўлмаган ишларни бажариш учун бўш вақт пайдо бўлди.

Эндрю Барнс
Фото: Employee Benefits

"Бизнес эгаси сифатида айни дамда бу тажрибанинг салбий натижасини кўраётганим йўқ".

Эндрю Барнс

Perpetual Guardian раҳбари

Компаниянинг Кирстен Тейлор исмли ходими офисдаги муҳит анча сокинлашгани, кулер ёнидаги суҳбатлар эса деярли тўхтаганини сезгани ҳақида айтди.

"Тажриба мен ўйлагандан-да мураккаб бўлиб чиқди. Бироқ унинг тугашини ўйлаб асабийлашяпман. Аввалги иш режимига қайтишни истаётган бирор ходимни билмайман".

Кирстен Тейлор

Perpetual Guardian ходими

Perpetual Guardian кадрлар бўлими бошлиғи Кристин Бразертоннинг айтишича, аксарият ходимлар куч-қувватга тўлган, лекин уларнинг баъзилари ўз самарадорлигини оширмаган.

"Баъзи ходимлар биз ҳафтасига уч кун дам олсак, қолган тўрт куни максимал даражада самарали ишлашимиз кераклигини охиригача англаб етишмаган".

Кристин Бразертон

Perpetual Guardian кадрлар бўлими  бошлиғи

Perpetual Guardian'дан маълум қилишларича, тажриба якунлари июль ойида эълон қилинади - ўшанда компания аввалги иш режимини қайтариш ёки тўлиқ тўрт кунлик иш кунига ўтишга доир қарорни қабул қилади. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид