Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Путинга АҚШ янги қуролланиш пойгасида ғалаба қозонишини айтган
Фото: Jorge Silva / Getty Images
АҚШ президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан телефон мулоқоти давомида агарда Россия янги қуролланиш пойгасини хоҳлаётган бўлса – буни амалга ошириш мумкин эканини маълум қилди. Бу ҳақда NBC News манбага асосан хабар бермоқда.
«Агарда сиз (Путин) яна қуролланиш пойгасини бошламоқчи бўлсангиз, биз буни қилишимиз мумкин, бироқ унда мен ғалаба қозонаман», - дея Трампнинг сўзларини келтиради телеканал манбаси.
Бироқ, таъкидланишича, Трамп шундан сўнг Россия билан муносабатлардаги кескинлик ҳақида бошқа гап очмаган.
Манбалар сўзларига кўра, у Путин билан учрашишни режалаштирмоқда. Бунда икки давлат ўртасидаги қуролланиш пойгасини қисқартириш масаласи муҳокама этилади.
Мавзуга оид
17:34 / 24.03.2026
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди
13:40 / 24.03.2026
Россия иқтисодиётида пасайиш бор — Путин
19:22 / 23.03.2026
Европа Иттифоқи Путинни миграциянинг «асосий ҳаракатлантирувчи кучи» деб атади
15:23 / 20.03.2026