Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомобиль давлат рақами ўғриси қўлга тушди
Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, 1992 йилда туғилган А.Умаров ИИБга мурожаат қилиб, номаълум шахс “Дўстлик” МФЙ 1-даҳа ҳудудида жойлашган “Чорраҳа” чойхонаси олдида қаровсиз қолдирилган “ВАЗ-2106” русумли автомашинасининг олд томон давлат рақам белгисини ечиб олиб кетганлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Боёвут тумани “Беруний” МФЙ Шодликсевар кўчасида яшовчи, 1991 йилда туғилган И.М. содир этганлиги аниқланиб ушланган.
Мавзуга оид
00:19 / 05.07.2026
Сирдарёдаги ҳар иккинчи балиқ танасида микропластик борлиги аниқланди
19:28 / 20.06.2026
Сирдарёда танишининг пулини қалбаки долларга алмаштириб қўйган аёл ушланди
22:59 / 05.05.2026
"Синглимни хўрлашган": Сирдарёдаги мудҳиш қотиллик ҳақида репортаж
19:28 / 01.05.2026