Эво Моралес дипломатлар можароси бўйича позициясини маълум қилди
Боливия раҳбари Эво Моралеснинг маълум қилишича, россиялик дипломатларни чиқариб юбориш масаласи бўйича Россия халқи ва президент Владимир Путинни қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзган.
«Биз АҚШ ва Европанинг баъзи давлатларидан россиялик дипломатлар чиқариб юборилиши туфайли Россия халқи ҳамда мамлакат президенти Владимир Путин билан бирдаммиз. Улар Россияни Англиянинг Солсберисида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи заҳарланишида асоссиз равишда айблашмоқда. Бу репрессиялар бутун дунёдаги тинчликка қарши йўналтирилган», - дея ёзди Моралес.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия ҳукумати Лондондаги Россия савдо ваколатхонасини ёпиш ниятида экани, бу Скрипаль иш туфайли рўй бериши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
00:35
«Европадаги исталган нишонни йўқ қила олади» – Путин «Орешник» яратувчилари билан учрашди
23:13 / 23.11.2024
Кремл янги сафарбарлик бўлмаслигини маълум қилди
22:08 / 23.11.2024
Путин Курск областини қайтариш муддатини белгилади — Зеленский
18:44 / 23.11.2024