Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гурбангули Бердимуҳамедов ўғлини янги лавозимга тайинлади
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сардор мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Нейтральный Туркменистан» газетаси 30 март куни хабар тарқатди.
Қайд этилишича, мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедов тегишли қарорни имзолаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сардор мамлакат парламенти депутати этиб сайланганди.
Сардор Бердимуҳамедов 1981 йилда туғилган. С.А.Ниёзов номидаги Туркманистон қишлоқ хўжалик университетини муҳандис-технолог мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2008-2011 йилларда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатия академиясида таҳсил олган ва халқаро муносабатлар бўйича мутахассислик олган. 2011-2013 йилларда Женевадаги Хавфсизлик сиёсати марказида ўқиган ва Европа ҳамда халқаро хавфсизлик бўйича мутахассисликка эга бўлган.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026