Жаҳон | 19:18 / 31.03.2018
15847
1 дақиқада ўқилади

I'm back. Шварценеггер юрагида ўтказилган операциядан сўнг айтган илк сўзлари маълум 

Фото: Getty Images

Арнольд Шварценеггер юракда режалаштирилган жарроҳлик амалиётидан сўнг ўзига келди ва қайтганини (I'm back) айтиб ўтди. Шу тариқа, у «Терминатор 3: Машиналар исёни» картинасидан иборани қайтарган. Бу ҳақда актёрнинг вакили Даниэл Кетчелл твиттердаги саҳифасида айтиб ўтди.

«Шварценеггер ўзига келди ва унинг илк сўзлари „Мен қайтдим” бўлди, шунинг учун унинг кайфияти яхши», - деган Кетчелл.

Эслатиб ўтамиз, 30 март куни 70 ёшли актёр юрак клапанини алмаштириш бўйича жарроҳлик амалиётидан ўтказилди. У аввалдан режалаштирилган эди ҳамда муваффақиятли амалга ошди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид