Ўзбекистон | 22:37 / 31.03.2018
7746
2 дақиқада ўқилади

Ҳукумат раҳбари: Йирик мажмуалар қурилишида ёнғин хавфсизлигидан маблағ тежашнинг оқибати ёмон бўлади

Фото: Sputnik Узбекистан

31 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида ўтказилган селектор йиғилишида «Савдо-кўнгилочар ва одамлар кўп тўпланадиган бошқа мажмуаларда ёнғин билан боғлиқ ва бошқа турдаги фавқулодда вазиятларни олдини олиш ҳолати ҳамда белгиланган профилактика тадбирларини амалга ошириш бўйича раҳбар ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш ҳақида»ги масала кўрилди.

«Йиғилишда ҳукумат раҳбари Россия федерациясининг Кемерово вилоятидаги нохуш ҳодисадан келиб чиқиб, мамлакатдаги лойиҳалаштириш институтларига йирик мажмуаларни режалаштиришда ёнғин хавфини олдини олувчи жиҳатларга катта эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади», дея хабар беради Kun.uz мухбири

Абдулла Арипов ўз сўзида “бу нафақат лойиҳалаштириш институтларининг айби, балки буюртмачилар лойиҳада ёнғин хавфсизлиги меъёрлари билан боғлиқ бўлган қурилмалардан маблағ" тежашни ўйлаши ҳақида фикр билдирди.

«​Энди, лойиҳалаштириш институтларига мазкур масалада қаттиқ талаб қўйилади. Лойиҳаларни қабул қилишда айнан шу жиҳатларга ҳар томонлама эътибор қаратамиз. Бино ичидаги инсонларни олиб чиқиш учун эвакуация йўллари, ёнғин чиқиши ҳолатларини олдини олувчи замонавий сигнализация тизими, тутун чиқиб кетувчи қурилмалар, ўт ўчириш воситалари ва шу йўналишдаги барча ишлар талаб даражасида бўлиши зарур»​, дейди Бош вазир.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид