Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
Ижтимоий тармоқларда Фарғонада чойхона ёнаётгани айтилган видео тарқалди. ФВВ хабарига кўра, 16 июн куни кечқурун рўй берган ҳодиса оқибатида нотурар жой биноси ва учта автомобил ёнғин ичида қолган, 2 киши ҳалок бўлиб, 3 киши жабрланган.
16 июн куни кечқурун Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани Сой бўйи маҳалласида йирик ёнғин содир бўлди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода чойхона ёниб кетгани айтилади.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, нотурар қаровсиз бинонинг 60 квадрат метр майдони ва 3 та автомобил – Labo, Hyundai ва Mercedes-Benz ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлди, уч киши эса турли даражадаги тан жароҳатлари олди.
Ҳозирда ёнғин сабаблари аниқланмоқда. Воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда туман хизматлари раҳбарияти етиб борган.
Мавзуга оид
09:35 / 06.07.2026
Шайхонтоҳурда икки қаватли дўконда ёнғин содир бўлди
10:23 / 04.07.2026
Ўрикзор бозоридаги озиқ-овқат дўконида ёнғин чиқди
17:55 / 03.07.2026
Фарғонада қалбаки хорижий паспорт тайёрлаш билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди
09:25 / 03.07.2026