23:50 / 01.04.2018
11722

Баҳрайнда 86 йил ичидаги энг йирик нефть кони аниқланди

Фото: Фото: Global Look Press/Jim West

Баҳрайн қироллигида 86 йил ичидаги энг йирик нефть кони аниқланди. BNA ахборот агентлигининг маълум қилишича, бу кон газ ва енгил сланец нефти захираларига кўра мамлакатдаги амалдаги кондан бир неча марта катта. 

Таъкидланишича, янги кон Баҳрайннинг рақобатдошлигини оширади ва давлатга ривожланиш соҳасида турли лойиҳаларни амалга оширишга ҳамда дўстона давлатлар ва глобал молия бозорлари олдидаги мажбуриятларини бажаришга имкон беради. 

Top