Технология | 12:10 / 01.04.2018
4960
3 дақиқада ўқилади

«Huawei»нинг йиллик ҳисоботи: 2017 йилда соф даромад 28,1 % ўсиб 7,3 млрд. АҚШ долларига етди

Фото: AP

2018-йил 30-март куни Huawei 2017 йилги аудит натижаларини эълон қилди. Компаниянинг соф даромади 2017 йилда 28,1 фоизга ўсди ва 47,5 миллиард юанни ташкил этди (7,3 миллиард доллар).

Ҳисоботда айтилишича, компаниянинг йиллик даромади 2016 йилга нисбатан 15,7 фоизга ўсиб, 603,6 миллиард юанни ташкил этди (92,5 миллиард доллар алмашув курсининг йил якунлари бўйича). 2017-йилда Huawei компаниясининг тадқиқот ва ишланмаларга йўналтирилган инвестициялар ҳажми 89,7 миллиард юан (13,8 миллиард АҚШ доллари)га етди ва 2016 йилга нисбатан 17,4 фоизга ўсди. Сўнгги ўн йилликда компаниянинг тадқиқот ва ишланмаларга йўналтирган харажатлари 394 миллиард юан (60,4 миллиард доллар) дан ошди.

«​Биз янги йўлда ҳаракатланмоқдамиз. Имконият ва чақирувлар ҳар қачонгидан ҳам тезроқ пайдо бўлади ва инновацияларнинг доимий очилиши - бу ўйинда етакчи бўлишимизга имкон берадиган ягона усулдир. Кейинги 10 йил ичида Huawei технологик инновацияларга инвестицияларни кўпайтиришни давом эттиради ва йилига 10 млрд. сармоя киритади. Очиқ ҳамкорлик тамойилига содиқ қолиб, энг яхши истеъдодларни жалб қилсак, келажакда ноаниқликларни ўрганишга қаратилган изланишларимизда муваффақиятга эришамиз. Биз барча соҳалар рақамли ва интеллектуал бўлиши учун янада яхши имкониятлар яратишни истаймиз» дейди Huawei директорлар кенгаши раиси Кен Ху.​

Кен Ху. Фото: huawei.com

Кен Хунинг таъкидлашича, 2018 йилги режалар ҳақида гапирганда, айтиш жоиз буюмлар интернети, булутли ҳисоблаш, сунъий интеллект ва 5G каби янги технологиялар кенг қўлланилади. 

«​Ушбу жараён давомида Huawei технологик инновациялар ва ишбилармонлик ўзгаришларининг олдида қолади. Энг муҳими, биз мижозларимиз рақамлаштириш йўлида дуч келадиган амалий муаммоларга алоҳида эътибор қаратамиз. Бизнинг вазифамиз уларга бу муаммоларни ечишда ва бизнесда муваффақият қозонишида кўмаклашишдир. Биз ҳар бир инсонга, ҳар бир оилага ва ҳар бир ташкилотга рақамли дунёни бутунлай боғланган, интеллектуал дунёни яратишга интиламиз»​, дейди у.
Истеъмолчи бизнесида Huawei ва Honor брендлари олдинга силжиди, бу эса ўз навбатида бозорларда тез ўсишга олиб келди. 2017-йилда Huawei жами 153 миллион (шу жумладан Honor) смартфонларини жўнатди, йиллик даромад эса 237,2 миллиард юанни (36,4 миллиард доллар) ташкил қилди, бу ўтган йилга нисбатан 31,9 фоизга кўп демакдир.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид