Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кемероводаги ёнғинда ўнлаб кишиларни қутқарган Тожикистон фуқароси медаль билан тақдирланди
Россия тергов қўмитаси ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, Кемероводаги "Зимняя вишня" савдо марказидаги ёнғинда ўнлаб кишиларни қутқарган Тожикистон фуқароси Фарзон Салимовни мукофотлади.
РФ Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастиркин 31 март куни Фарзон Салимов ва яна уч қутқарувчини медаль билан тақдирлади. Бастиркин бу медаллар — жасорат учун экани ва улар ҳақиқий матонат кўрсатган кишиларгагина берилишини таъкидлади.
Фарзон Салимовнинг сўзларига кўра, мукофот унинг учун кутилмаган бўлган. У одамларни ном чиқариш учун эмас, шунчаки инсоний бурч сифатида қутқарганини айтган. Фарзоннинг айтишича, ҳалокатли кунда одамларни қутқаришда бошқа тожиклар ҳам иштирок этган.
Тергов қўмитаси сайтида маълум қилинишича, "Пойабзал дўкони Фарзон Салимов ўз хавфсизлиги ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмай, ёнаётган бинодан одамларни олиб чиқиб, уларга ёрдам кўрсатган".
Умуман олганда, олов қаърида қолган одамларни қутқаришда Тожикистоннинг 5 нафар фуқароси - "Зимняя вишня" савдо марказининг иккинчи қаватидаги дўконлар ишчилари иштирок этишган. Улар ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, 50 дан зиёд кишини қутқариб қолишган.
Фарзон Салимов 2003 йилдан буён Россияда яшайди. Шу ерда олий таълим муассасасини тугаллаган, фуқаролик олган. Ҳозирда оила аъзолари билан бирга Кемеровода истиқомат қилади, унинг уч нафар фарзанди бор.
Мавзуга оид
10:30 / 27.05.2020
Ўзбекистонда янги орден ва медаль таъсис этилди
22:30 / 05.05.2020
Путин Ким Чен Инни медаль билан тақдирлади
15:58 / 30.04.2019
Ўзбекистон терма жамоаси велоспорт бўйича Осиё чемпионатида 7 медални қўлга киритди
11:52 / 25.04.2019