15:58 / 30.04.2019
4714

Ўзбекистон терма жамоаси велоспорт бўйича Осиё чемпионатида 7 медални қўлга киритди

23-28 апрель кунлари дунё бўйлаб велоспорт ихлосмандлари қитъамизнинг энг нуфузли турнирларидан бири бўлган велошоссе бўйича 39-Осиё чемпионатини кузатиб келишди. Ўзбекистон илк бор шундай катта мусобақага мезбонлик қилди. 

Чемпионат натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси жами 7 та медални – 2 олтин, 2 кумуш ва 3 бронзани қўлга киритди. Ольга Забелинская Токио-2020 Олимпия ўйинларига лицензияга эга бўлиб, у ерда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.

Чемпионат «Eurosport» эфирида намойиш этилди.  Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги кўмагида ҳаво орқали видеотасвирга олиш ишлари амалга оширилди. 

Top