Ўзбекистон | 13:40 / 02.04.2018
13279
2 дақиқада ўқилади

3 апрель куни Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 3 апрель куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 8-10, кундузи 21-23 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5, Хоразм вилоятида 2-7, кундузи 12-17 даража илиқ, Устюртда кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.  

Тошкент ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 7-12, кундузи 15-20, айрим жойларда 23-25 даражагача илиқ  бўлади.

Самарқанд ва Жиззах вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 7-12, кундузи 15-20, айрим жойларда 23-25 даражагача илиқ  бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 8-13,  кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тошкент вилоятининг 2000 метрдан баланд ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7,  кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Мавзуга оид