Light | 19:25 / 02.04.2018
19045
2 дақиқада ўқилади

Австралиялик кекса фермер узоқ умр кўриш сири билан бўлишди

Фото: Рик Пизатуро /Facebook

Австралиялик кекса отахон ўз ҳаёти тарихи ҳақида сўзлаб бериб, 95 ёшда бўлса-да, ишини ташлаш нияти йўқлигини таъкидлади. Маҳаллий 9news портали шу ҳақидаги хабари билан бўлишди. 

Рик Пизатуро 1922 йилда Италияда дунёга келган. Иккинчи жаҳон уруши даврида Антигитлер коалицияси вакиллари уни асирга олишган ва Австралияга жўнатишган. У ерда эркак фермага ишга кирган ва ҳафтасига етти кун тонгдан тунггача меҳнат қилган. Ўшандан буён унинг графиги ўзгармаган.

Ярим аср ичида Пизатуро Австралиядаги энг йирик қорамол фермаларидан бирини ишга туширди. "Мен баъзан соат 22:00 ё 23:00 гача ишлайман", - дея тан олади у. Фермер пенсияга чиқиш нияти йўқлиги ва умрининг сўнгги кунларигача меҳнат қилиб, 101 ёшгача яшаган отасининг изидан боришини таъкидлади. 

"Куни бўйи ётаверсангиз, юрагингиз уришдан тўхтаб қолиши ҳеч гап эмас", - дейди Пизатуро ўзининг узоқ умр кўришига изоҳ берар экан. У мобил телефондан фойдаланиб, саноқли дақиқаларда ишдаги ҳамкорларининг электрон хатларига жавоб бера олиши билан фахрланади. 

 

Мавзуга оид