Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қува тумани ҳокими ҳам фермерни ҳақоратлагани айтилмоқда
Қува тумани ҳокими Ҳалимжон Умаровга тегишли экани айтилаётган аудиоёзув тарқалди. Унда амалдор фермерни ҳақоратлагани ҳамда ерни мажбуран топшириш ҳақида кўрсатма бергани эшитилади. Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳолатга аниқлик киритиш учун хизмат текшируви тайинланганини билдирган.
Қува тумани ҳокими Ҳалимжон Умаров фермерни ҳақорат қилгани айтилмоқда. Бу ҳақда Daryo.uz хабар берди.
Хабарда айтилишича, аудиоёзувда Қува тумани ҳокими Ҳалимжон Умаров экани тахмин қилинаётган шахс фермерлар билан ўтказилган йиғилишда улардан бирини ҳақорат қилган. У ерни мажбуран топширишга кўрсатма бергани эшитилади.
“Эй сен, к.., гаплашгинг келмаяптими мен билан? ...қа ўйин қиляпсанми? 3 кундан бери ахтараман сени, топилмайсан. ... тиқиб қўяйми ҳозир?! Тиқилгинг келяптими?”, деган амалдор фермер билан суҳбатда.
Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати изоҳ бериб, ҳолатга аниқлик киритиш учун хизмат текшируви тайинланганини маълум қилган.
Маълумот учун, Ҳалимжон Умаров 2021 йил февралидан Қува тумани ҳокими лавозимида ишлаб келади. Бунгача у Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлган.
Аввалроқ Сурхондарё вилояти Музработ тумани ҳокими Абдулла Маматқулов ғалла топшириш режасини бажармаётган фермерларни қўпол ҳақоратлаб, ҳатто онасидан сўкканди. Ҳолат ўз тасдиғини топиб, ҳокимга ҳайфсан берилганди.
Мавзуга оид
18:13 / 21.05.2026
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилади
19:38 / 02.04.2026
Тўртта вилоятда зараркунанда чигирткалар тухумдан чиқа бошлади
19:30 / 15.03.2026
Ўзбекистонга Хитойдан 100 та агродрон олиб келинди
15:41 / 23.02.2026