Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йўл ҳаракати қоидасига риоя қилмаслик икки шахс жароҳат олиши ва уч автомашина шикастланишига сабаб бўлди
rian.com.ua/Иллюстратив фото
Фарғона вилоятининг Фурқат туманида 31 март куни соат 13.00ларда Тожикистон Республикаси фуқароси, 1971 йилда туғилган Б.Б. ўзининг Hunday Sonata русумли автомашинасини Сурпа маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай йўл четида тўхтаб турган 1984 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги “Спарк” русумли ва 1965 йилда туғилган Н.С. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашиналарига урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Ҳодиса туфайли Hunday Sonata автомашинаси йўловчиси, 1967 йилда туғилган Т.О. ва “Спарк” ҳамда “Матиз” автомашиналари орасида турган пиёда, 1989 йилда туғилган А.Р. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
13:20 / 21.05.2026
Фарғонада вояга етмаган шахс Malibu'да учта болани уриб кетди. Улардан бири вафот этди
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
15:05 / 19.05.2026