Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мессининг ёрдами керак бўлди, Роналдунинг ёрдами керак бўлмади. Испанияда тур ўйинлари
«Трибуна» Испания чемпионатининг 30-турининг асосий ўйинларига эътибор қаратади.
Севильядаги халоскорлик
«Севилья» - «Барселона» - 2:2 (1:0)
Голлар: Васкес, 36 (1:0). Муриэль, 50 (2:0). Луис Суарес, 88 (2:1). Месси, 89 (2:2)
«Севилья»: Рико, Меркадо (Лаюн, 46), Лангле, Кьер, Эскудеро, Банега, Н`Зонзи, Васкес, Корреа (Писарро, 72), Хесус Навас (Нолито, 81), Муриэль.
«Барселона»: тер Штеген, Серхи Роберто, Пике, Юмтити, Жорди Альба, Паулинью (Суарес, 77), Ракитич, Иньеста (Пако Алькасер, 81), Дембеле (Месси, 58), Луис Суарес, Филиппе Коутинью.
«Барселона» Севильяга ғалаба учун келган жамоадек кўринмасди. ФИФА кунларидан кейин толиққан баъзи футболчиларга дам берилган, кичик жароҳати бор Месси ҳам захирада қолганди. У жорий мавсумда тўртинчи марта захирада қолдирилганди (2 ўйин примерада ва яна икки ўйин Чемпионлар лигасида). Майдон эгалари эса биринчи дақиқаларданоқ бор куч билан ғалаба учун ҳаракат қила бошлашди. Икки бўлимда ҳам биттадан гол уриб олган «Севилья» ҳимояга ётмади ва яна гол уришга ҳаракатни давом эттирди.

Вальверде эса учинчи голни ўтказишга рози бўлмади ва бир соатга яқин вақт давомида захира ўриндиғида хўмрайиб ўтирган Мессини майдонга ташлади.

Ўйиндан кейин унинг иқрор бўлганидек, энди майдонда бошқа «Барселона» ҳаракат қиларди.
Аргентиналик футболчи ўйинни бутунлай ўзгартирди, каталонлар энди ўзгача иштиёқ билан ҳаракат қилишарди. 87-дақиқада Суарес ҳисобни қисқартирувчи голни урди, жамоа тиним билмай олдинга интилди ва икки дақиқа ўтиб Лео севильяликлар дарвозасига юбилей - 30-голини урди - 2:2.

«Барселона»нинг Испания чемпионатидаги мағлубиятсиз серияси 37 ўйинга етди, «Реал Сосьедад»нинг ўтган асрда ўрнатилган (1980 йилда, 38 ўйин) рекордини янгилаш учун яна икки ўйинда мағлуб бўлмаслик кифоя.
Ороллардаги дам олиш
«Лас-Пальмас» - «Реал» - 0:3 (0:2)
Голлар: Бэйл, 26 (0:1). Бензема, 39 - пенальти (0:2). Бэйл, 51 - пенальти (0:3).
«Лас-Пальмас»: Чичисола, Мишел (Хайро, 46), Агиррегарай, Ксимо Наварро, Гальвес, Хави Кастельяно, Гомес (Экспосито, 46), Халилович, Аквилани, Момо (Эзекиль, 85), Кальери.
«Реал»: Навас, Начо (Хакими, 29), Варан, Эрнандез, Вальехо, Модрич (Ковачич, 61), Каземиру (Льоренте, 62), Асенсио, Васкес, Бензема, Бэйл.
Туринга сафардан олдин «Реал» устози Зинедин Зидан ҳам жамоа етакчиси Криштиану Роналдуга дам беришга қарор қилди, шу тариқа, португалиялик ҳужумчининг фантастик серияси узилиб қолди, у Примеранинг охирги 6 ўйинида 14 гол уришга эришганди. Умуман, Канар оролларига аралаш таркиб йўл олди - жамоанинг бошқа сардорлари Марсело ва Рамос, шунингдек, Иско ҳам заявкада эмасди. «Лас-Пальмас» ўйин бошида қаршилик кўрсатишга уринди, аммо бу ўйинда Гарет Бэйл катта саҳнага чиқди.

Бензема ўзининг «Реал»даги юбилей - 400-ўйинида сардорлик боғичини таққан ҳолда чиқди ва бир марта пенальтидан гол урди. Ўйиннинг дастлабки қисмида фақат офсайдга тушиб қолавериши билан эсда қолган Бэйл кейинроқ битта пенальтидан ва битта ўйиндан гол урди, Начо профессионал фаолиятида илк марта жароҳат олди. «Қироллик клуби» ортиқча зўриқишсиз 3 очко билан қайтди ва Мадриднинг бошқа бир жамоаси «Атлетико»ни таъқиб этишда давом этди.

«Депортиво»нинг қўрқинчли туши
«Атлетико» - «Депортиво» - 1:0 (1:0)
Гол: Гамейро, 34 - пенальти (1:0).
«Атлетико»: Облак, Годин, Савич, Эрнандез, Исаак (Диего Коста, 64), Габи, Коке, Сауль, Партей (Мойя, 88), Гамейро (Фернандо Торрес, 72), Корреа.
«Депортиво»: Мартинес, Сидней, Хуанфран, Луизинью, Альбентоса, Мунтари (Валье, 63), Москера, Эмре Чолак (Баккали, 77), Гильерме, Адриан (Андоне, 82), Лукас.

«Матрасчилар» устози Диего Симеоне ҳам Антуан Гризманнга дам берди. Рақиб турнир жадвали аутсайдерларидан бири - «Депортиво» бўлди. Бу ўйиндан олдинроқ «Реал» Канар оролларидан ғалаба билан қайтган ва «Атлетико» билан орадаги фарқни 1тагача қисқартирганди.
Ўйинда ғалаба учун Гамейронинг пенальтидан урган голи етарли бўлди. «Депортиво»нинг эса Мадриддаги ғалаасиз серияси 15 ўйинга етди. Галисияликлар турнир жадвалининг қуйи қисмида қолмоқда, хавфсиз зона билан фарқ 8 очко, қолган турларда бу фарқни йўққа чиқариш жуда мураккаб.
«Валенсия» Чемпионлар лигасида
«Леганес» - «Валенсия» - 0:1 (0:0)
Гол: Родриго

Испания чемпионатидан кейинги мавсумда қайси жамоалар Чемпионлар лигасида иштирок этиши масаласига ойдинлик киритиб бўлинган. Бу турда «Валенсия» «Леганес» майдонидан ғалаба билан қайтди (1:0), бешинчи ўриндаги «Вильярреал» эса «Малага»га ютқазди (0:1). Натижада, мавсум якунига 8 тур қолган вақтда тўртинчи ва бешинчи ўрин орасидаги фарқ 15 очкони ташкил қилмоқда. Январь ойи охирида «сариқ субмариналар» «Реал»ни енгиб, ЕЧЛ йўлланмасига яқинлашишганди, аммо кейинги 10 ўйинда 4 ғалаба, 1 дуранг ва 5 мағлубият қайд этилди. «Малага» Ла Лиганинг охирги 15 ўйинида илк марта ғалабага эришди, аммо ҳамон охирги ўринда, «халоскор» 17-ўриндан 11 очко ортда қолмоқда.
Тур ўйинлари


Турнир жадвали

Мавзуга оид
14:10 / 03.03.2024
Испанияда можаро, «Ливерпул»да ақл бовар қилмас якун. Европада кун ўйинлари
13:58 / 04.01.2024
«Реал» қийналди, «Жирона» яна ирода кўрсатди. Кун ўйинлари якунлари
02:02 / 03.05.2021
Ла Лига. «Барселона» сафарда «Валенсия» устидан ғалаба қозонди, Мессидан дубль
16:48 / 16.08.2019