14:30 / 02.04.2018
12242

Ҳоллоуэй Нурмагомедов билан жангни кобра ва бўғма илон олишувига тенглаштирди

Фото: ToFight.ru

Аралаш йўналиш бўйича америкалик жангчи Макс Ҳоллоуэй UFC 223 мусобақаси доирасида россиялик Ҳабиб Нурмагомедовга қарши бўлиб ўтадиган беллашувга изоҳ берди.

«Қироллик кобраси ва йирик бўғма илон ўртасидаги жанг. Уларни топишганида, ҳар иккиси ўлик ҳолда бўлган», - дея ёзди Ҳоллоуэй инстаграмдаги саҳифасида судралиб юрувчилар сурати остига.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмагомедов Фергюсонга вайсамасликни маслаҳат берганди.

Top