Жаҳон | 23:49 / 03.04.2018
4368
1 дақиқада ўқилади

Google YouTube давлат томонидан молиялаштирилувчи Россия каналлари контентига белги қўяётганини тасдиқлади

Фото: Сергей Коньков/ТАСС

Американинг Google компанияси ўзига қарашли YouTube сервиси Россия давлат телеканаллари контентини маркировка қилишга киришганини тасдиқлади. ТАСС компания матбуот хизмати маълумотига асосланиб, шу ҳақида хабар берди. 

"Контент шаффофлигини таъминлашга доир саъй-ҳаракатларимизнинг бир қисми сифатида давлат томонидан молиялаштириладиган каналлар ёнига белги қўша бошладик", - дейишди матбуот хизматида. 

Бундан аввал ОАВда YouTube'нинг хорижий сегментида "ВГТРК" тўлиқ ёки қисман Россия ҳукумати томонидан молиялаштирилади" ёзуви бўлган "ВГТРК" холдинги видеоконтенти скриншотлари пайдо бўлганди. Шуниси қизиқки, YouTube'нинг русча сегментида бундай ёзув йўқ.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид