Қозоғистонда ЯИМ аҳоли жон бошига 9,2 минг долларга тенг бўлиши кутилмоқда
Қозоғистон ЯИМ ўсиш суръатлари жорий йилда 3,8 фоиз кўрсаткич атрофида бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Миллий иқтисодиёт вазири Темир Сулаймонов ҳукумат йиғилишида маълум қилди.
Вазирнинг таъкидлашича, 2017 йилда номинал ЯИМ 52,4 триллион тенге миқдорида баҳоланганди. Жорий йилнинг биринчи чорагида иқтисодиётнинг реал ўсиши 4 фоиз кўрсаткични қайд этган. Бундай ўсишнинг асосий омилларидан бири - йил бошида 1 баррел нефть нархининг 45$ дан 55$ га етгани, деб ҳисобланмоқда. Миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан қиймати 340 тенге миқдорида сақланиб қолди.
«ЯИМ ҳажми аҳоли жон бошига 9,2 минг АҚШ доллардан тўғри келиши кутилмоқда. Шунингдек, саноат иқтисодиётининг ўсиши 3,3 фоизда бўлиши прогнозлаштирилган», деб қўшимча қилди у.
Мавзуга оид
20:36 / 12.10.2024
Жиззахда Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилди
20:50 / 11.10.2024
Қозоғистон фонд биржаси Москва биржаси билан барча алоқаларни узди
15:10 / 11.10.2024
Қозоғистонда қидирувдаги ўзбекистонлик ушланди
21:41 / 09.10.2024