Жамият | 16:35 / 03.04.2018
16086
5 дақиқада ўқилади
Реклама

“Нол” харид қийматида сотиладиган давлат активлари бўйича очиқ танлов

Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиш шарти билан БОЛАЛАР БОҒЧАСИ ТАШКИЛ ЭТИШ ва БОШҚА ИХТИЁРИЙ ЙЎНАЛИШЛАРДА “нол” харид қийматида сотиладиган давлат активлари бўйича очиқ танлов савдоларига таклиф этади.

Тошкент вилоятида бўш турган давлат объектларига тадбиркорларни янада кўпроқ жалб жалб этиш, ўтказиладиган танлов савдоларининг шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 4 апрелида белгиланган танлов савдолари 2018 йилнинг 9 апрель куни соат 15-00 га кўчирилди. Ҳужжатларни қабул қилиш давом этмоқда.

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 232-80-25 (0-371)  230-41-73, 230-41-70. Факс: (0-371) 230-41-75

САВДОЛАРГА МАРҲАМАТ ҚИЛИНГ!

Танлов савдоларига қуйидаги давлат активлари қўйилади:

Инвестиция киритиш мобайнида яратилган ишчи ўринлари, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш йўлга қўйилгандан сўнг кейинги 1 йил давомида сақланади.

Танловда ғолиб деб топилган талабгор шартнома имзолангандан кейин 30 кун муддат ичида танлов объектини мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолатади,
бунда баҳолашга кетадиган сарф харажатлар танлов ғолиби томонидан қопланади.

инвестиция киритиш шарти билан “нол” харид қийматида хусусийлаштиришда инвестор томонидан инвестиция киритиш муддати тугаб, ишлаб чиқариш йўлга қўйилгандан сўнг, хусусийлаштирилган объектининг 60 фоиздан кам бўлмаган ҳудуди (бино ва иншоотлар) ишга туширилган ва ишлаб чиқариш билан банд бўлган бўлиши лозим.

Танлов савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Танлов савдоси ушбу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий савдолар ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари, соат -900 да бўлиб ўтади.

Танлов ҳужжатларида ва қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил: 100060, Тошкент шаҳри, Шаҳрисабз кўчаси, 42-уй манзилида жойлашган 
Давлат рақобат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси.

Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили шахсан ёхуд почта орқали ҳудудий танлов комиссиясининг ишчи органига танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатда танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда икки нусхада буюртманома тақдим этади:

нодавлат юридик шахслар учун — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

жисмоний шахслар учун — паспортининг нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

бизнес-режа муҳрланган конвертда, шунингдек танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган танлов таклифлари (таклиф қилинган сотиб олиш тўловлари суммаси ва уни тўлаш муддатлари, таклиф қилинаётган инвестиция мажбуриятлари суммаси, унинг шакли, муддати ва киритиш шарти).

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак

Мурожаат учун манзил100060, Тошкент шаҳри, Шахрисабз кўчаси, 42-уй.Маълумот учун телефонлар: (0-371)  232-80-25, 230-41-70.Факс: (0-371) 230-41-80.Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.gki.uz, www.gkitorg.uz, www.tashvil.gov.uz.

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг
(0-371) 259-21-37 ёки Тошкент вилояти рақобат бошқармасининг (0-371) 230-41-75 рақамли Ишонч телефонларига шунингдек Тошкент вилояти ҳокимлигининг (0-371) 232-80-25 телефон рақамларигазудлик билан хабар беришингиз сўралади.

Савдоларга марҳамат қилинг!

Шунингдек, Ҳудудий танлов комиссиянинг тегишли баённомалари билан, Чирчиқ шаҳар “Электромашинасозлар” кўчасида жойлашган собиқ стадион бино ва иншоотлари бўйича фуқаро С.Сайдуллаев, Ангрен шаҳри, Мактаб кўчасида жойлашган “Дўкон биноси” бўйича “Диёрбек Бизнес Нур”, Оҳангарон  тумани “Телов” қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган “Қурилиши тугалланмаган спорт зал биноси” бўйича “Telov non” МЧЖ, Ўртачирчиқ тумани Истиқлол ҚФЙ, Янги ҳаёт ҳудудида жойлашган 19-мактабнинг бино ва иншоотлари бўйича “Hakimova Zuhra” хусусий корхонаси, Зангиота тумани, Бўзсув қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Ўзбекистон қишлоқ врачлик пунктининг бино-иншоотлари” бўйича “Agroximbarakat” оилавий корхонаси ғолиб деб эътироф этилганлигини маълум қиламиз.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид