Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Суперконтракт”га ўқишга киритишни ваъда берган фирибгар ўғрилик жиноятини ҳам содир қилганлиги аниқланди
Когон шаҳар, Б.Нақшбанд МФЙ, Работипоён қишлоғида яшовчи, 1988 йилда туғилган Ш.Ш. Бухоро шаҳрида яшовчи М.А.дан Бухоро давлат Университетига ўқишга топшириб, давлат имтиҳонларидан ўта олмаган қизи Н.Б.ни “Суперконтракт” йўли орқали ўқишга киритишини ва бунинг учун контракт пулларини тўлаб қўйиш лозимлигини айтган, деб хабар бермоқда Бухоро вилояти ИИБ.
У алдаб, М.А.дан 3000 АҚШ долларини, кейинчалик М.А. унинг жиноий қилмишидан хабар топгач, у тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириб, ундан олган 3000 АҚШ долларини ҳам қўшиб тўлашини айтиб, такроран алдаб М.А.дан яна 3.600 АҚШ долларини олиб, жами 6.600 АҚШ доллари миқдорида пулларини олиб, фирибгарлик жиноятини содир қилганлиги аниқланган.
Бундан ташқари Ш.Ш. ўзи бошқариб юрадиган “Ласетти” русумли автомашинага йўловчи сифатида ўтирган, Когон шаҳар, Олтинкўл кўчасида яшовчи М.Х.га тегишли 525 АҚШ долларига тенг “Айфон 5 с” маркали уяли алоқа телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан қўшимча айб эълон қилинган.
Ходимлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, Бухоро тумани, Лоша МФЙ, Диосиё қишлоғида яшовчи, 1992 йилда туғилган Ш.Ш. ва унинг жиноий шериги, Бухоро тумани, Лоша МФЙ, Чаппа қишлоғида яшовчи 1988 йилда туғилган, муқаддам судланган Б.Т. бир гуруҳ бўлиб, олдиндан жиноий тил бириктириб, Бухоро туманида яшовчи фуқаро Ж.З.ни алдаб, унинг ишончини суиистеъмол қилиб, унга республика ҳудудидаги автосалонларнинг биридан “Дамас” русумли автомашина сотиб олиш учун тузиладиган шартномани ўзларининг ваколатли танишлари орқали олиб бериш ва автомашинани қисқа вақтларда келишини таъминлаб бериш эвазига 1300 АКШ доллари талаб қилиб, ўтказилган тадбир давомида 1250 АҚШ долларини фуқаро Ж.З. олаётган вақтида ашёвий далиллар билан жиноят устида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Ш. ва Б.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” ва 28-211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
18:30 / 07.07.2026
Бухорода ҳиндистонлик талаба юртдошини ўлдирди
21:10 / 30.06.2026
Ал Капонедан Гулнора Каримовагача: “Кир пуллар” қандай ювилади?
11:00 / 27.06.2026
Тиббиёт муассасаларига ишга киритиш билан боғлиқ фирибгарликлар аниқланди
16:35 / 23.06.2026