Жаҳон | 20:31 / 04.04.2018
6424
2 дақиқада ўқилади

Австрияда мактаб ўқувчилари орасида рўмол ўраш тақиқланиши мумкин

Себастьян Курц/Фото: REUTERS

Австрия ҳукумати раҳбари чоршанба куни кенг жамоатчиликка мамлакатда амалга оширилиши кутилаётган ислоҳот режаларини маълум қилди. Унга кўра, Австрия туб маданиятига таҳдид сифатида кўрилаётган муслима қизларнинг бош кийимда юриши мактаб ўқувчилари орасида тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Ўтган йили мамлакатда ўтказилган сайловолди кампаниясида қатъий миграцион сиёсатни амалга оширишга ваъда берган Себастьян Курц яна бир марта консерватив қарашларини илгари сурмоқда. Бу гал, канцлер мамлакат аҳолисининг 1 фоизидан сал ошиқ қисмини танқид остига олди.

«Мактабгача таълим муассасаларида ҳамда мактаб ўқувчилари орасида қизларнинг рўмол ўраш ҳолатларига чек қўйиш лозим», дейди у ORF радиосидаги нутқида.

Бундан аввал, Курцнинг Социал демократлар партияси мамлакат парламентида муслималарнинг жамоат жойида юзини ёпиб юрмаслик қоидасини қабул қилинишига эришганди. Шундан сўнг, фракция вакиллари муслима ўқитувчиларнинг мактаб биносида рўмол ўраб юришини тақиқламоқчи бўлди, бироқ Австриядаги умумтаълим мактаб биноларида турли диний белгилар ифодалангани туфайли ушбу ташаббус қонунчилик органи тасдиғидан ўтмаган.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид