19:50 / 04.04.2018
4625

Қозоғистонда янги Дин ва фуқаролик жамияти ишлари вазири тайинланди

Фото: Tengrinews

Қозоғистонлик сенатор Дархон Калетаев Қозоғистон Республикаси президентининг қарори билан Дин ва фуқаролик жамияти ишлари бўйича вазир этиб тайинланди. Бу ҳақда Ақорда Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, турли йилларда Қозоғистон президенти девонида ишлаган Дархон Калетаев "Нур Отан" халқ-демократик партия раиси ўринбосари сифатида ҳам фаолият олиб борган.

Янги вазирнинг Қозоғистон Сенатидаги фаолияти тўхтатилди, шунингдек, ушбу вазирликни бошқариб келаётган Нурлан Ермекбаев Президент ёрдамчиси этиб тайинланган. У бир пайтнинг ўзида Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби ҳисобланади. 

Маълумот учун, Дин ва фуқаролик жамияти ишлари вазирлиги 2016 йилнинг сентябрида давлат раҳбарининг қарори билан ташкил этилган.

Top