Иқтисодиёт | 09:59 / 04.04.2018
25639
1 дақиқада ўқилади

Нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар рўйхати тасдиқланди

Товар бозорларида монополияга қарши тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда

Қарор билан Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари рўйхати тасдиқланди.

Нархларни давлат томонидан тартибга солиш (тарифларни) ўрнатиш, мазкур рўйхатдан ташқари:

табиий монополия шароитларида ишлаб чиқариладиган товарларга (кўрсатиладиган хизматларга);

Президентнинг қарорларида нархлари тартибга солиш назарда тутилган товарларга (хизматларга) нисбатан ҳам амалга оширилади.

Шунингдек қарор билан тасдиқланган низомда монопол юқори ва монопол паст нархларнинг аниқланиши тартиби белгиланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид