Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сармоячилар учун энг даромадли компаниялар рўйхати эълон қилинди
Forbes сармоячилар учун энг кўп даромад келтирган компаниялар рейтингини тақдим қилди.
2018 йилдаги рейтингнинг ўзига хос жиҳати Хитой компаниялари бўлди. Бу компаниялар сармоячилар учун асосий даромад манбаи бўлган. Қуйида рейтинг етакчилари ҳақида маълумот берилган.
Alibaba – Хитой компанияси рўйхатга етакчилик қилмоқда. 2014 йилда Alibaba 25 млрд доллар миқдоридаги АҚШ тарихидаги энг йирик IPO’ни ўтказган.
Uber – такси хизмати 2017 йилги муваффақиятсизликларга қарамай, дунёдаги энг қиммат компаниялардан бири бўлиб қолмоқда. Компанияга янги раҳбар келиши билан 2019 йилда компания IPO’сини ўтказмоқчи.
Didi Chuxing – 2017 йилги рейтингда Хитойнинг такси хизмати 8-ўринни эгаллаган. Компания навбатдаги молиялаштириш раунди ёпилгандан кейин рейтингда юқорилади. Компания 56 млрд долларга баҳоланмоқда.
Snap – Snapchat’га эгалик қилувчи компания 2017 йилда IPO ўтказган, 2018 йил бошида эса компания акциялари 20 фоизга ошган.
JD.com – Хитойнинг энг катта онлайн-платформаларидан бири Alibaba билан курашишни давом эттирмоқда: компаниянинг Хитойдаги электр савдо бозоридаги улуши 25 фоизни, етакчи Alibaba’ники 55 фоизни ташкил қилмоқда.
Xiaomi – смартфонлар ишлаб чиқарувчи компания 2018 йилда 100 млрд долларлик нархга эришмоқчи.
Airbnb – 2018 йил февралда компания асосчиси Брайан Чески жорий йилда IPO ўтказмоқчи эмаслигини айтиб ўтганди.
China Internet Plus – Хитой компанияси 2015 йилда Meituan ва Dianping компаниялари бирлашиши эвазига пайдо бўлган.
WhatsApp – компаниянинг таъсири камайган. Бироқ компания мустақил равишда ўсишда давом этмоқда.
Toutiao – Хитой медиастартапи хизматидан 700 млн киши фойдаланмоқда.
2018 йилда энг муваффақиятли сармоячилар рейтинги – “Мидас рўйхати” етакчиси эса Sequoia Capital жамғармаси ҳамкори Нейл Шэнь бўлди.