Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Forbes'нинг энг омадли сармоячилар рейтинги тақдим этилди
Американинг Forbes журнали томонидан тақдим этиладиган дунёнинг энг машҳур 100 сармоячиси рейтинги ёхуд "Мидас рўйхати" янгиланди.
"Мидас рўйхатида" биринчи ўрин мана тўрт йилдирки, кетма-кет Sequoia Capital инвестиция фонди ҳамкори Жим Гетцга насиб этмоқда. У WhatsApp'нинг эрта босқичида сервисга 60 миллион доллар киритган ягона сармоячи бўлган. Натижада Гетц мессенжерни Facebook'га сотиб, 3 миллиард доллардан зиёд ишлаб олди.
Рейтингнинг иккинчи поғонасини Lowercase Capital фондининг бошқарувчи ҳамкори Крис Сакка эгаллади. У Twitter, Uber ва бошқа стартапларга маблағ киритган бўлиб, охир-оқибат уларнинг барчаси катта бизнесга айланди.
Етакчилар учлигини Benchmark ҳамкори Питер Фентон тугаллайди. У - Twitter, Zendesk ва Yelp сармоячиларидан бири.
Топ-5 рўйхатидан шунингдек Instagram'нинг илк сармоячиси Стив Андерсон ва Founders Fund муассиси Брайан Сингерманлар ҳам ўрин олган.
Мавзуга оид
09:00 / 13.06.2026
25 йилда дунёнинг энг бой давлатлари рейтинги қандай ўзгарди?
08:17 / 01.06.2026
Электр энергиясига талаб ошиб бормоқда: дунё рейтинги тақдим этилди
16:03 / 27.05.2026
Forbes дунёнинг энг сердаромад спортчилари рейтингини эълон қилди
08:05 / 15.05.2026