Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 5 йил ичида минтақалараро хавфсиз транзакцияларни таъминловчи «банк хаб»ига айланиши мумкин
Фото: parliament.gov.uz
Ўзбекистонда маҳаллий ва халқаро банк карталари бўйича ҳисоб-китоблар иштирокчилари ўртасида ахборот ва технологик ўзаро муносабатларни таъминлайдиган Миллий банк процессинг марказини яратиш Концепцияси ишлаб чиқилиши назарда тутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида шундай дейилади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот хизматининг маълум қилишича, ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида депутатлар бир қатор қонун лойиҳалари, қабул қилинган қарорларнинг мазмун-моҳиятини муҳокама этди.
Хусусан, юқорида таъкидланган қарор билан Ўзбекистонда Миллий банк процессинг марказини яратиш Концепцияси ишлаб чиқилиши назарда тутилмоқда. Бундай амалиётни минтақада биринчи бўлиб қўлланилиши, мамлакатни яқин 5 йил ичида Марказий Осиёдаги минтақалараро хавфсиз транзакцияларни таъминловчи «банк хаб»ига айлантириши мумкин.
Шунингдек, йиғилиш давомида депутатлар «Рекрутинг фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини муҳокама қилиб, ўз нуқтаи назарини белгилаб олдилар. Унда бозор шароитларига мувофиқ бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, бандликка кўмаклашиш бўйича хизматлар бозорида рақобатбардош муҳитни яратиш масалалари илгари сурилган бўлиб, Ўзбекистонда рекрутинг агентликлари фаолияти билан боғлиқ муносабатлар қонунчилик билан тартибга солинмоқда.
Мавзуга оид
20:41 / 08.05.2026
Банкдан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз олишга рухсат берилади
11:42 / 31.12.2025
Банклар хусусийлаштирилади, давлат ихтиёрида 4 та банк қолади
18:08 / 03.12.2025
Британиянинг Revolut банки Ўзбекистонда чиқарилган карталарни блоклади
19:22 / 03.11.2025