Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхоначилар ўқ-дорилар контрабандасига чек қўйишди
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасига биноан божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, декларациясиз ўқ-дориларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Шунга қарамай айрим фуқаролар томонидан ўқ-дориларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтишга уринишлар кўзга ташланмоқда, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.
Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Нажимов” чегара-божхона постида қўшни давлатдан пиёда кириб келган фуқаро Р.Д. божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилмасдан туриб, 10 та қутида жами 2 кг. порох, 50 дона 12 мм. калибрдаги патрон, 1536 дона дона капсулаларни божхона назоратидан яширинча олиб киришга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга мувофиқ, республикамиз божхона чегаралари орқали қурол-яроғ, ўқотар қурол ва ўқ дориларни контрабанда қилиш 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Модомики, шахс ушбу буюмларни ўз ихтиёри билан топширса, жавобгарликдан озод этилади.
Мавзуга оид
11:30 / 03.12.2025
Германияда номаълум шахслар бундесверга тегишли 20 минг дона ўқ-дорини ўғирлаб кетди
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
10:38 / 07.03.2025
Литва кассетали ўқ-дорилар бўйича конвенциядан расман чиқди
11:23 / 25.02.2025