22:35 / 05.04.2018
5919

Суперлига. «Бунёдкор» сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига ғалаба қозонди

Фото: Қизилқум ПФК матбуот хизмати

Суперлига 5-турида «Қизилқум» ўз майдонида «Бунёдкор»ни қабул қилди.

Мухлислар чиройли, муросасиз ўйин гувоҳи бўлишди. Ҳар иккала жамоа бир қанча вазиятларга эга бўлишса-да, гол сўнгги дақиқаларда урилди. 84-дақиқада Жавлон Иброҳимов «Қизилқум» дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига ғалаба келтирди.

Бу натижадан сўнг, «Бунёдкор» 13 очко билан 1-ўринда бормоқда. «Қизилқум» 3 очко билан 10-ўринни эгаллаб турибди.

Суперлига, 5-тур
5 апрель, Навоий
Қизилқум (Навоий) – Бунёдкор (Тошкент) - 0:1 
Гол: 
Жавлон Иброҳимов (84)

Ҳакамлар: В.Серазитдинов (Тошкент), А.Цапенко (Тошкент вил.), Т.Гайнуллин (Тошкент), Р.Абдувоҳидов (Қарши).
Назоратчи – А.Хотамов (Тошкент). Комиссар – Р.Черников.
Қизилқум: 1.Эркин Жабборов, 7.Нодирхон Камолов, 11.Дониёр Усмонов, 14.Файзулла Қамбаров, 16.Алишер Юсупов (18.Самандар Шодмонов, 46), 17.Артур Геворкян, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 23.Шерали Жўраев, 30. Элгужа Григалашвили (8.Акмал Рустамов, 60), 44.Миржалол Қосимов, 70.Андрей Сидоров (84. Неманья Йованович, 86).
Бунёдкор: 32.Суҳробжон Султонов, 2.Рустам Ашурматов, 4.Акром Комилов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброҳимов, 11.Муроджон Тошматов, 18.Сардор Собирхўжаев, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 30.Хуршид Ғиёсов (13.Санжар Қодирқулов, 88), 44.Миржамол Қосимов (28.Давронбек Умиров, 56), 99.Филип Райевац (9.Шаҳзодбек Нурматов, 65).
Огоҳлантиришлар: Мирғиёс Сулаймонов 23, Шерали Жўраев 40, Миржалол Қосимов 49, Жавлон Иброҳимов 90+2.

Top