Жамият | 16:59 / 06.04.2018
7009
1 дақиқада ўқилади

Гумондор шахснинг Сергели тумани ИИБ ходимлари томонидан калтаклангани рад этилди

Тошкент шаҳар ИИББга жиноят содир этганликда гумон қилиниб қўлга олинган шахснинг онаси мурожаат қилиб, ўғлининг Сергели туман ИИБ ФМБ ходимлари томонидан калтаклангани юзасидан шикоят қилган. Бу ҳақда аёлга кимлигини айтмаган номаълум шахс телефон орқали хабар берган, деб маълум қилмоқда ИИББ ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган текширув натижасида Жиноят кодексининг 168-моддасида қайд этилган жиноятни содир этганликда гумонланиб қўлга олинган фуқаро Х.З.нинг калтаклангани ҳақидаги маълумот ўз исботини топмади.

Бунга ўғли билан учрашгандан кейин даъвогарнинг ўзи ҳам ишонч ҳосил қилди, дейилади хабарда.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид