11:54 / 06.04.2018
21577

Макгрегор ҳибсга олинди

Фото: Steve Marcus/Getty Images

Мутлақ жангчилар чемпионатининг (UFC) икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор Нью-Йорк полицияси томонидан қўлга олинди. Бу у ичида ташкилот жангчилари бўлган автобусга ҳужум қилгани туфайли рўй берди, деб хабар қилмоқда «Советский спорт».

Таъкидланишича, яқин вақт ичида спортчиларга айбловлар қўйилади.

5 апрель куни собиқ чемпион Макгрегор Нью-Йоркдаги «Барклайз-марказ» аренасида тартибсизлик келтириб чиқарди. Бу ерда Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) жангчиларининг йиғилиши бўлиб ўтаётганди. Конор ичида бир неча спортчилар бўлган автобуслардан бирига ҳужум қилди. Таъкидланишича, автобусда ўша пайт россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов ҳам бўлган. Шунингдек, ҳужумда россиялик Артём Лобов ҳам қатнашган.

Top