Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Назарбоев Остонада Вашингтон тажрибасини қўллаш ҳақида топшириқ берди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев кўчаларни рақамлар билан аташни таклиф қилмоқда. У бу ҳақда 5 апрель куни Остонани ривожлантириш бўйича йиғилишда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, шаҳардаги йўллар одамларни чалғитмоқда: бир кўчанинг турли қисмларида турли номлар мавжуд. Кўплаб кўчалар мамлакат ва шаҳар билан боғлиқ бўлмаган кишиларнинг номи билан аталади.
"Ким бундай қилган? Почтачи адашиб кетади. Мен номлар бўйича тартиб ўрнатиш кераклиги ҳақида айтган эдимку. Уларни ким қандай номлаган? Хоҳлаганича», - дея ғазабланган республика раҳбари.
«Агар муносиб одамнинг исми йўқ бўлса, рақам қўйинг. Ҳозир Вашингтонда барча кўчалар рақамлар деб аталади ва яшашмоқда. Остонага алоқадор бўлмаган кишилар номи билан номланган кўчалар номини ўзгартиринглар. Албатта, кўчаларни ўзгартириб, одамларни яна чалғитишда ҳеч қандай яхши нарса йўқ, лекин тартибга солиш керак. Яна бир бор айтаман: кўчани рақам билан атанг, бўлди», - дея ҳоким Асит Исекешевга мурожаат қилган Н.Назарбоев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурсултон Назарбоев Остонадаги автомобиллар тураргоҳлари масаласи бўйича вазиятдан ғазаблангани хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:25 / 22.06.2026
Саида Мирзиёева «Остона» халқаро молия маркази фаолияти билан танишди
08:55 / 19.06.2026
Абдулла Қодирий кўчасида ҳайдовчилар учун янги қайрилиш жойи ташкил этилди
19:52 / 21.04.2026
Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи бошланди
09:10 / 24.03.2026